

"Тактик томонлама Малайзияга келиб ўйин ўтказиш осон эмас. Аммо Сурияни мағлуб этиш учун келдик. Ҳозирга қадар 4та ўйинда 10 очко жамғардик, бу яхши старт. Бу ўйинларда 4та гол урдик, у қадар идеал натижа эмас. Рақибларимиз кучли бўлгани учун кам гол урдик".
"Агар ҳар бир ўйинда битта гол уриб ғалаба қозонсак бахтли бўламан. Бу босқичдаги ҳар ўйин жуда қийин ўтмоқда, мураббийлар учун қўшимча масъулият. Сурия бизга қарши доим кучли ўйнайди. Эрон ҳар бир жамоага кучли рақиб ҳисобланади", - дейди Карлуш Кейруш ОФК расмий сайтига.


