

"У кун бўйи машғулотлар залида бўлади, у доим шу иш билан машғул. Эрталаб соат 9 да бошланадиган машғулотга, мен 8 да залга кириб борардим ва Роналдуни кўрардим. Кейин 7:30да бориб кўрганман ва у яна ўша ерда бўларди.
Бир марта базага тонгги 6:30да боришни уддалаганман, у эса яна ўз ўрнида эди. Ўшанда Роналду ярим уйғоқ ҳолатда бўлса ҳам, у яна ўзининг жойида бўлган", – дейди Тевес.
Тевес ва Роналду 2007-2009 йиллар "Манчестер Юнайтед" сафида бирга ўйнашган.



