

Шу ҳафта бошида футболчи оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида Уэлс терма жамоасида бошқа ўйнамоқчи эмаслигини маълум қилди.
"У ўз қарорини ўзгартирди деб ўйламайман. У оиласига кўпроқ вақтини ажратиш учун терма жамоадаги фаолиятини тўхтатди. Ҳамма бу қарорни ҳурмат қилиши лозим. Унинг Уэлс термаси олдидаги хизматларини унутмаслик керак".
"Ҳозир у шундай вазиятдаки, ўз ҳиссиётларига асосланиб қарор қабул қилиши тўғри бўлади. Бу ёшда сен футболчилик фаолиятидан кейин сени нималар кутаётгани ҳақида ўйлай бошлайсан. Буни мен ҳам бошдан кечирганман. Ўйлашимча, Крейг фаолиятни якунлаш шошмаслиги ва мавсум якунлангач бу ҳақида ўйлаб кўрмоғи керак", деди мураббий.



