

Шу боисдан Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида навбатдаги йиғинни бошлаш арафасида. 5-15 июнь кунлари U-19 терма жамоамиз Тошкентда йиғин олиб боради. Олинган маълумотларга кўра, бош мураббий мазкур йиғинга Суперлига асосий таркибида ўйнаётган Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов каби футболчиларни жалб этмаган ва асосан янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилган.
Ҳозирча йиғинга қайси футболчилар жалб этилгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.



