

32 ёшли япониялик футболчи фаолиятини МЛСда давом эттиришни хоҳламоқда.
"Портленд" "Боруссия" (Дортмунд) ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчисига қизиқиш билдирмоқда. Япониялик Германиянинг икки карра чемпиони, Англия чемпиони, шунингдек Япония терма жамоаси таркибида Осиё Кубоги ғолиби бўлган.
Январда ПАОКга ўтган Кагава ўтган мавсум барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



