Жоржина: "Сантуш Роналдуни захирада қолдириб хато қилди"

Aslanov Jasurbek
11 дек 2022
Жоржина Родригес Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Марокашга қарши баҳсда захирада қолганидан хафа бўлди.

Португалия ЖЧ-2022 1/4 финал босқичида Марокашга (0:1) мағлуб бўлди. Роналду ўйинни захирада бошлади ва 51-дақиқада майдонга тушди.

"Роналду, бугун сенинг дўстинг ва мураббийинг хато қилди. У сени ҳаммаси кеч бўлганда майдонга туширди.

Дунёнинг энг яхши футболчисига паст баҳо бермаслик керак. Ҳаёт бизга дарс беради. Бугун биз мағлуб бўлмаймиз, керакли хулоса чиқарамиз" - деб ёзди Роналдунинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: O Jogo