"Жирона" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин бўлганини тан олди

Mirjalol Normatov
25 фев 2019
"Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлганини тан олди.

Январь ойида испан матбуоти томонидан футболчининг жамоасини "Барселона"га ўзгартириши борасида маълумотлар берилганди.

"Ҳа, менга "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлган. Улар менинг номзодимни кўриб чиққанлар. Мен учун бу катта шараф. Аммо "Жирона"даги ҳаётимдан мамнунман.

Жамоа қуйига тушиб кетсагина кетишим мумкин. Аммо ишонаман, Примеродаги ўрнимизни сақлаб қоламиз. Мураббийимизга ишонамиз. У "Жирона"да катта ишларни қилди", - деди Стуани.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Marca