

“Босимни бошдан ўтказдик, аммо яхши ўйнадик ва ғалабага эришдик. Бу биз учун муҳим эди, бироқ бу ҳам аслини олганда битта ўйин, холос. Бизда бир нечта нохуш натижалар бўлди, ўшаларни тўғрилашни истагандик. Ўйин натижасига таъсир ўтказа олдим ва биз уйга уч очко билан қайтяпмиз. Бу бизнинг олға боришимизга туртки беради, боиси аввалги иккита ўйинда етарли даражада яхши ўйнай олмагандик”, — дейди Варди.



