Жейдон Санчо рекорд ўрнатди ва голини Коби Брайантга бағишлади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Германия Бундеслигаси 20-туридан ўрин олган "Унион"га қарши учрашувда киритган голини афсонавий баскетболчи Коби Брайантнинг хотирасига бағишлади.

Англиялик хавбек учун мазкур гол Германия Бундеслигасидаги умумий ҳисобда 25-си бўлди. Санчо шу тариқа Бундеслигада 25 голга муаллифлик қилган энг ёш футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни 41 ёшли Коби Брайант ва унинг 13 ёшли қизи Лос-Анжелес яқинидаги Калабасас шаҳрида, вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганди.


Manba: Sky Sports