

Битим 5 миллион еврога сотиб олиш шартини ўз ичига олган ижара шартномаси кўринишида тузилади. Бугун футболчи Италияда тиббий кўрикдан ўтади.
Ўтган мавсум Кутлу 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди, 2 та голга ассистентлик қилди ва 4 та сариқ карточка олди. Жорий мавсум унинг ҳисобида 8 та ўйин ва битта сариқ карточка бор. 25 ёшли футболчининг “Галатасарой” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қиларди. Трансфермаркт портали турк футболчисини 4 миллион еврога баҳоламоқда.



