

Пешқадам Мексика ўз майдонида Гондурасга жавобсиз учта гол уриб энг яқин таъқибчиси билан фарқни беш очкога ошириб олди. Ўзига келаётган АҚШ эса Тринидад ва Тобаго устидан Кристиан Пулишичнинг иккита голи эвазига ғолиб чиқди - 2:0. Коста-Рика ўз уйида Панама билан баҳсда 2 очко йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри Россиядаги мундиалга йўл олишади. Тўртинчи ўрин соҳиби эса Осиё қитъаси плей-офф босқичи ғолибига қарши ўйнайди.
5-тур
Мексика - Гондурас 3:0
Голлар: Аланис 35, Лозано 63, Хименес 66
АҚШ - Тринидад ва Тобаго 2:0
Голлар: Пулишич 52, 62
Коста Рика - Панама 0:0




