

Мутахассиснинг "Ордабаси" билан битими мавсум охиригача амал қилади.

Кеккер илгари Олмаотанинг "Қайрат" жамоасида фаолият юритган. Жорий мавсум давомида у бош мураббийликдан кетган, аммо клуб тизимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, беларуслик мураббий Александр Седнев еврокубокдаги муваффақиятсизликдан кейин "Ордабаси"дан кетганди. Жамоани "Актобе" билан баҳсда майдонга унинг ассистенти Александр Кучма бошлаб тушган эди.
Маълумот ўрнида, "Ордабаси" таркибида ўзбекистонлик футболчилардан Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепади.



