

Мазкур йиғинга “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Олег Зотеев ҳам чақирилган эди. Бироқ футболчида бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши (менингит) кузатилди. Шу сабаб Зотеев бу галги йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.
Унинг ўрнини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Шароф Мухитдинов эгаллайдиган бўлди.
Ўз навбатида олимпия терма жамоаси йиғинида эса Мухитдинов ўрнига Жасур Жалолиддинов иштирок этади.




