

Жамшид Саидов: "Стандарт вазиятда битта қўпол хатога йўл қўйдик ва кейин мувозанатни тиклай олмадик. Ҳужумларимизда якун етишмади. Кураш давом этади, охиригача жанг қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз."
- Икки баҳсдан бери фаол бўлган Ислом Кенжабоев эрта захирага олинди ва бу "Қизилқум" ўйинига таъсир кўрсатди.
- Кенжабоев охирги 3-4 кун ўзини яхши ҳис қилмаётганди. Жисмоний ҳолати яхши эмас эди. Бунинг устига уни алмаштириб, 3 ҳимоячи билан ўйнаб, вабанкка қўл урдик.



