

Ушбу клубда ўзбекистонлик Жамшид Искандеров ҳам тўп тепаётгани барчага маълум. Ҳамюртимиз келгуси йил ҳам ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади, сабаби шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган. Айни пайтда клуб ҳам, футболчи ҳам шартномани бекор қилиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Бу ҳақда championat.asia сайтига Искандеровга яқин манба хабар берди.




