Жамшид Искандеров 2та, "Навбаҳор" ва "Бухоро" футболчилари 1тадан ўйинга четлатилишди

Aziz Tukhtamuradov
19 окт 2016
ПФЛ тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувнинг танаффус вақтида бир-бирлари билан жанжаллашиб қолган ва қизил карточка олган 4 нафар футболчи биттадан ўйинни ўтказиб юборишади. "Навбаҳор" вакиллари Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, "Бухоро" аъзолари Шавкат Муллажонов ва Баҳодир Пардаев навбатдаги баҳсни ўтказиб юборишади ва жарима тўлашади.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эса ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia