

"Жуда қийин бўлишини билардик. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Жамоамиз сафига янги футболчилар келиб қўшилди, барчасидан нолдан бошладик. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлгандан хурсандман. Йигитларда бироз ҳаяжон ҳам бўлди.
Фақат Роналдулар ижросидаги голларни кўравермаймиз-ку, биз ҳам шундай гол ура оламиз (кулади).
Бугунги ғалабадан ҳаволаниб кетмаслик керак. Чунки олдинда бизни Дубайда жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турибди", - дейди Машарипов Спорт телеканали эфирида.
Машариповнинг голини ТОМОША ҚИЛИНГ




