

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, хавбек немис клубига якуний ўтиш учун "Арсенал"дан рухсат кутмоқда.
Хабар қилинишича, трансфер майдаёқ келишилганди, сабаби Жака фақатгина "Байер"га ўтишни хоҳлайди.
Ярим ҳимоячининг "канонирлар" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Жака ўтган мавсум АПЛда 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этди.



