Ихтиёр Каримов: “Омад бугун биздан очиқчасига юз ўгирди”

Narzulla Saydullayev
18 май 2017
Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Шўртан” ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйиндан сўнг “Шуртан” устози Ихтиёр Каримов матбуот анжуманига қатнашди.

- Ҳужумкор футбол намойиш этдик. Стандарт вазиятдан ўтказиб юборилган голдан сўнг бизда ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо бугун омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Йигитларимизнинг ҳаракатидан қониқдим.Машғулотларда ҳужумда голли вазиятлар билан кўпроқ ишлаш тўғри келади. “Сўғдиёна”ни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларига омад тилайман.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia