Италия топ-клублари Лингард учун рақобат қилишади

Sherzod Nurmatov
3 май 2022
Хабарга кўра, "Ювентус" ва "Милан" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингардга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Италия клублари футболчини ёзги трансфер ойнасида, унинг МЮ билан шартномаси тугайдиган вақтда қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шундай қилиб, хавбек бошқа клубга текинга ўтиши мумкин.

29 ёшли Лингард жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN