"Истиқлол" - "Орол" учрашувига марҳамат

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2018
19 ноябрь, душанба куни Про-Лига "А" гуруҳида сўнгги 36-тур ўйинлари ўтказилади.

Шу куни "Истиқлол" клуби Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида Нукуснинг "Орол" клубини қабул қилади.

"Истиқлол" футбол клуби мазкур учрашувдан сўнг мавсум якунларига бағишланган маросим ташкил этишни режалаштирмоқда. Маросим якунида жамоа ҳомийлари томонидан футбол мухлисларига турли хил қимматбаҳо совғалар улашилади. Жамоанинг энг фидоий мухлисига Samsung Galaxy русумли уяли телефон туҳфа қилинади.

Барча футбол мухлисларини "Истиқлол" - "Орол" учрашувига чорлаймиз!

"Истиқлол" матбуот хизмати




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia