Испания солиқ идораси вакили: "Роналдуни Италияда ҳам ҳибсга олишга қурбимиз етади"

Mirjalol Normatov
14 июл 2018
Испания солиқ уюшмаси бош котиби Хосе Мария Молинедонинг айтишига кўра, улар Криштиану Роналдуни ҳибсга олишмоқчи.

"Роналду "Ювентус"га ўтгани Испаниядаги солиқ муаммоларидан қутулганини англатмайди. Ҳатто Италияда бўлса ҳам уни қўлга олиш учун ордерни қабул қилишга қурбимиз етади. Роналдунинг адвокатлари уни Испания судида ҳимоя қилишади", - деди Молинедо.

Португалиялик футболчи 2011-2014 йиллар давомида 14,7 млн евро солиқни тўламаганликда айбланмоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Marca