

Жароҳатланган Иньеста ва Бускетсдан ташқари мазкур беллашувни Суарес, Маскерано, Алба сингари жамоанинг етакчи футболчилар захирада қолдирилди.
Шунга қарамай каталонияликлар принципиал рақиби устидан йирик ғалабани тантана қилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Неймарнинг ажойиб пасидан кейин Пако Алкасер Ла Лигада “Барса” таркибида илк голини киритди. 40-дақиқада “Барса” сардори Лионел Месси ўткир бурчак остида белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 67-дақиқада Алеиш Видаль рақиб ҳимоячиларни ажойиб тарзда алдаб ўтиб,ўйинга нуқта қўйди – 3:0.
Испания чемпионати, 21-тур.
“Барселона” – “Атлетик” 3:0
Голлар:1:0 – 18 Пако Алькасер, 2:0 – 40 Месси, 3:0 – 67 Алеиш Видаль.
“Барселона”: Тер Штеген, Пике (Маскерано, 46), Матье, Умтити, Алеиш Видаль, Рафинья (Ракитич, 54), Туран, Андре Гомеш, Месси (Сержи Роберто, 64), Пако Алькасер, Неймар.
“Атлетик”: Ирайсос, Иньиго Лекуэ (Адурис, 52), Баленсиага, Йерай Альварес, Де Маркос, Итурраспе, Сан Хосе (Беньят, 59), Муниаин, Рауль Гарсия (Эрасо, 74), Иньяки Уильямс, Лапорт.
Огоҳлантириш:Пике (22), Итурраспе (27), Де Маркос (34), Лапорт (70).





