Испан ҳакамларига Роналдунинг агрессив ҳаракатларига эътиборли бўлиш буюрилди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2016
Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳакамлар қўмитаси "Реал" ўйинларини бошқариб борувчи арбитрларга ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ҳаракатларига эътиборли бўлиш буюрилди.

Маълумотларга кўра, ҳакамлар қўмитаси португалиялик футболчининг жорий мавсумдаги ҳаракатларини ўрганиб чиқишди ва Роналду томонидан беш агрессив тартибсизлик аниқланди. Роналду жазодан қутилиб қолди.

Роналду сўнгги маротаба "Бетис"га қарши учрашувда рақиб ҳимоячиси Франсиско Молинерони оёғига зарба берган эди.

Бу ҳақда сайтимизда махсус мақола ҳам эълон қилинган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Cuatro