

Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин бўлди. Бизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишмоқда. Жароҳатлар ва карточкалар сабаб захирамизда ҳам ўйинни кучайтира оладиган футболчилар йўқ. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.
- Уй ва сафар ўйинлари қай даражада фарқ қилаяпти?
- Биз кўпроқ сунъий майдонларга мослашганмиз. Сафарда табиий майдонларда бизга қийин бўлаётгани тўғри. Лекин, ҳозирда Про-лигада ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ.
- Жамоада қандай муаммолар бор?
- Ҳозирда молиявий томондан муаммоларимиз бор. Йигитлар шунга қарамай ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврага қадар сабр қилиб турамиз, шундан сўнг барчаси яхши бўлиб кетишига умид қилаяпмиз.



