"Интер" спорт директори Модрич трансфери ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
12 окт 2018
"Интер" спорт директори Пьеро Аусилио клубдаги скаутлик иши ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг нераззурларга трансфери ҳақида гапирди.

"Бизда кучли таркиб бор. Ҳозир янги футболчиларни қидиряпмиз. Келажакда олинадиган ўйинчилар жамоанинг камчиликларини тўлдиришига ишончим комил.

Январда Модричнинг трансфери имконсиз. Бизнинг асосий мақсадимиз - сифатли футболчи харид қилиш" - дейди Аусилио.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" ёзда Модрични харид қилишга уринган эди, аммо "Реал" президенти Флорентино Перес хорватни сотишдан бош тортди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo