“Интер” Канада терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Nozimov Nig'monxo'ja
27 дек 2023
“Брюгге” ярим ҳимоячиси Тажон Бушанан фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Канадалик футболчисига “Интер” жиддий қизиқмоқда. Маълумотларга қараганда, жамоалар келишувнинг сўнгги босқичига ўтишган. Милан жамоаси ярим ҳимоячи учун 10 миллион евро беради ва футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

24 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида учтадан гол ва ассист бор.


Nozimov Nig'monxo'jaMuallif
Manba: championat.com