

Индонезия олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларига жалб қилинган футболчиларидан бири Рачмат Ирианто Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Ярим ҳимоячи гуруҳ босқичи доирасида Хитой Тайпейи ва Шимолий Кореяга қарши учрашувларда огоҳлантирилган, шу боис дисквалификацияга учраган.
Рақибларимиз таркибида бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Индонезия учрашуви 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.




