Илья Ильин: "Раҳбарият олдимизга кучли саккизликка кириш вазифасини қўйган"

Aziz Tukhtamuradov
12 мар 2016
"Қўқон-1912" футболчиси Илья Ильин "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Бундай йирик ҳисоб бўлишини кутмагандик. Нима сабаб бўлди, билмайман... Жамоа янги. Мавсум энди бошланди. Умид қиламанки, 5-6 турларга келиб жамоа бир бирини тушуниб кетади ва шунда ўз ўзидан натижаларимиз ҳам яхшиланади", - дея сўз бошлади ҳимоячи.

- Кейинги ўйин уч ҳафтадан сўнг, иккинчи апрель куни "Андижон"га қарши бўлиб ўтади. Жамоа бу муддат ичида нималар билан машғул бўлади?

- "Пахтакор"га қарши ўйинни таҳлил қиламиз. Хатоларни кўриб чиқиб хулоса чиқарамиз ва янги куч билан "Андижон"га қарши ўйинга тайёрланамиз. Уларга қарши дерби ўйини умуман бошқача бўлади. Ўз майдонимизда ўйнаймиз.

- "Қўқон-1912"нинг ушбу мавсум учун режалари қандай?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Раҳбарият томонидан олдимизга кучли саккизликка кириш вазифаси қўйилган", - дейди қўқонликлар футболчиси Илья Ильин.


Азиз Тўхтамуродов




Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia