Игало ПСЖга керак бўлмоқда

Mirjalol Normatov
16 авг 2020
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этадиган Эдинсон Каванининг ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келмоқчи.

"FootMercato" хабарига кўра, айни дамда парижликлар раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"да ижара асосида ўйнаётган "Шанхай Шеньхуа" футболчиси Одион Игалони нишонга олган. Қайд этилишича, ПСЖ вакиллари бу борада футболчининг агенти билан суҳбат ҳам олиб борган.

Игало ушбу мавсумда МЮ таркибида 18 ўйинда 5 марта рақиблари постига йўл топди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FootMercato