Ибрагимович кетма-кет 23 йилдан бери гол уриб келмоқда

Alisher
19 янв 2021
"Милан" форварди Златан Ибрагимович А Серия 18-тур доирасидаги "Кальяри" (2:0)га қарши ўйинда дубль қайд этди.

Булар футболчи учун 2021 йилдаги илк голлар бўлди.

Златан кетма-кет 23 йилдан бери гол уриб келади. Швед илк бор 1999 йилда расмий даражада гол урган эди.

39 ёшли форвард жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Bleacher Report