

Хабарингиз бор, бугун 18:00да 3-тур доирасида вакилларимизнинг Доминикан Республикасига қарши беллашуви старт олади. Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов жароҳат сабабли жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Шу сабабли, Беҳруз Асқаров ва Асадбек Раҳимжоновни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага юборилган сўров қабул қилинди. Эндиликда мазкур футболчилар бугунги ўйинда рўйхатдан ўрин эгаллайдилар.



