Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?

Khoja
20 апр 2024
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо ва номзод бир қатор легионерларимиз навбатдаги учрашувларини ўтказади.

Рустам Ашурматов ҳаракат қиладиган «Рубин» жамоаси бугун «Локомотив»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 16:00 да старт олади.  Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қиладиган ЦСКА жамоаси ҳам бугун навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Москва жамоаси бугун «Ахмат»ни меҳмон қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қиладиган «Ордабаси» жамоаси бугун «Қизилжар»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 16:30 да старт олади.

Туркиянинг «Кайсериспор» жамоаси бугун навбатдаги тур учрашувини «Трабзонспор»га қарши ўтказади. Мезбонлар сафида терма жамоамиз етакчиларидан бири Отабек Шукуров ҳаракат қилади. Учрашув соат 21:00 да бошланади.

Шунингдек, бугун Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган «Ланс» жамоаси «Клермон»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 23:55 да бошланади.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia