Ҳиндистонлик футболчи "Вильярреал"да?

Aslanov Jasurbek
26 июл 2016
"Демпо" ярим ҳимоячиси Мандар Рао Десаи 2 ҳафта давомида "Вильярреал" йиғинида иштирок этади.

Мандарнинг фикрича, у сўнгги мавсум ЛаЛигада тўртинчи ўринни эгаллаган жамоада ўзини кўрсата олади.

"Ўйлашимча, мен уларда яхши таассурот қолдира оламан. Мен икки ҳафта давомида "Вильярреал" футболчилари билан бирга шуғулланаман ва агар ҳаммаси яхши бўлса улар менга қизиқиш бўлгани ҳақида айтишади. Бу имкониятдан жуда хурсандман.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман. "Демпо" сафидаги сўнгги ўйиним майда бўлган. Янги мавсумга тайёргарликни шу ҳафтада бошладик. Аммо мавсумлар оралиғида тренажор залига қатнадим ва ўзимни формада сақлаб турдим.

Сўнгги икки йилда кучли футболчилар билан ўйнадим ва ўсишимга Зико катта ёрдам берди. "Вильярреал" йиғини менга катта тажриба бериши мумкин" - дейди Мандар.

Маълумотларга кўра, Мандар Рао Десаи келаси душанба куни испан клубининг биринчи жамоаси сафига қўшилади ва ЛаЛига бошланишидан олдин ватанига қайтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Times of India