

Футболчининг сартароши ҳам "Instagram"да 22 ёшли форвард билан хайрлашди.
"Кўришгунча биродар!" - деб ёзади сартарош.
Сал ўтиб Малкомнинг ўзи ҳам "Instagram"ига ушбу суратдан "сториз" жойлади.
"Барселона" форварди якунланган мавсум барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.
Бразилиялик футболчи "Зенит" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Ҳужумчи бугун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.




