Ҳамиджон Актамов "Локомотив" билан дурангдан кейин: "Бугун биз ютдик!"

Narzulla Saydullayev
11 сен 2021
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак бугун биз ютдик! Тоза голимизни бекор қилишди. Гол урилган вазиятда дарвозабон тўпни қайтарганида тўп дарвоза ичига кириб бўлганди, кейин VAR кўриб чиқиб дарвозабонга нисбатан қоида бузилди деб топди.

Баъзида VAR ўйинга аралашмоқда, баъзида йўқ. Унда нимага керак бу тизим? Ҳамма вазиятни кўриш керак. VAR бўлиши учун ҳамма томондан камералар бўлиши керак.

Иккала жамоада ҳам голлар уриш учун имкониятлар бўлди. Ҳар турда очко йўқотаяпмиз, барибир аламли ҳолат. "Локомотив"га омад тилайман.

Биз охиригача курашамиз", - дейди Ҳамиджон Актамов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia