Ҳакамга отилган ёндиргич туфайли Германия Кубоги баҳси охиригача ўйналмади

Aslanov Jasurbek
11 авг 2015
"Оснабрюк" ва "Ред Булл Лейцпиг" ўртасидаги Германия Кубоги 1/32 босқич учрашуви ҳакамга отилган ёндиргич туфайли охиригача давом этмади.

Ўйин Оснабрюкда бўлди ва мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганда тўхтатилди.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли ҳакам Мартин Петерсеннинг бошига ёндиргич текканидан сўнг баҳс 71 дақиқада тўхтатилди. Ҳакам касалхонага жўнатилди, аммо маълум бўлишича, у хушида бўлган. Немис футбол федерацияси ушбу воқеа борасида текширув ишларини бошлаган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com