Гвардиола ва икки италиялик мутахассис йил мураббийи бўлишга номзод

Оқил Абдубарноев
17 авг 2023
УEФА 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар учлигини эълон қилди.

Рўйхатдан Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Симоне Индзаги ("Интер") ва Лучано Спалетти (ўтган мавсумда — "Наполи", ҳозирда клубсиз) ўрин олган.

Ғолиб номи 31 август куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида маълум бўлади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: UEFA