Гвардиола 101-дақиқадаги гол ҳақида: "8 дақиқа қўшадиган иш бўлмаганди"

Aziz Tukhtamuradov
7 авг 2023
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Суперкубогида қўшиб берилган вақт кўпайиб кетганидан норози.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйинида ҳакам Стюарт Эттуэлл иккинчи бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берди. "Арсенал" эса қўшиб берилган вақтнинг 11-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. 

Ўйин "Арсенал"нинг пенальтилар сериясидаги ғалабаси билан якунланди. 

"Бу асабга тегди, лекин кўникишга тўғри келади. 

Мен 1:0 сифатида ютаётганимиз учун эмас, 8 дақиқа қўшиб беришга арзийдиган тўхталишлар бўлмагани учун асабийлашдим", - деди Гвардиола. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: BBC Sport