Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда

Khoja
4 янв 2026
Грузиялик Ника Качавара фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин.

Деярли 2 метр бўлган ҳужумчи янги мавсумни "Бухоро"да ўтказиши мумкин. 

Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи Грузия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ҳисобланади. У терма жамоа сафида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва яна 2 та голга ассистлик қилган. 

Ҳужумчи ўтган мавсум жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган.


KhojaMuallif
Manba: toppodcast