Годин "Кальяри" билан шартномани бекор қилди

Alisher
13 янв 2022, 11:01
"Кальяри" Диего Годин билан хайрлашди.

Бу ҳақда клуб сайти хабар бермоқда. Шартнома томонларнинг келишувига кўра бекор қилинди.

Клуб футболчининг кейинги фаолиятида омад қилади. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ўйинчига "Атлетико Минейру" қизиқмоқда.

35 ёшли уругвайлик жорий мавсум "Кальяри" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: cagliaricalcio.com