

Бундан меҳмонлар Мурод Холмуҳамедовнинг иккита голи эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги вазиятлардан бирида қўқонликлар ҳимоячиси Ғиёс Комиловнинг қоши ёрилди. Шунга қарамай футболчи ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди. Фақат охирги дақиқадагина иложсизликдан майдонни тарк этди.
Ғиёс Комилов ўйиндан олдин клуб матбуот хизматига Фарғонада боримизни берамиз деб интервью берганди. Чиндан ҳам шундай бўлди. Комилов бутун ўйин давомида бор кучи билан ҳаракат қилди. Учрашув ниҳоясига етгач эса "Қўқон-912" матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев Ғиёс Комилов билан тушган суратини клуб Телеграм каналига жойлаштирди. Ҳамда сурат остига "Ғиёс Комиловнинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқ!" деб изоҳ қолдирди.




