

Немис клуби коронавирусга чалинган ўйинчининг фамилиясини ошкор қилмади.
- Сешанба куни футболчининг коронавирус борасидаги тести ижобий чиқди. Жамоа, мураббийлар ва ходимлар 14 кунлик карантинга ўтказилди.
Футболчи одатдаги белгилардан шикоят қилди ва биз уни дарҳол гуруҳдан ажратдик. Кейинчалик текширилган тест унинг коронавирусга чалинганини тасдиқлади. Энди жамоамиздаги барча футболчилар икки ҳафталик карантинда бўлишади, - дейилади "Герта" хабарида.



