

Дортмундликлар сафида учрашувни ҳимоячи Матс Хуммельс ўтказиб юбориши маълум бўлди. У бўлажак баҳс олдидан ўтказилган машғулотлар вақтида жароҳат олди.
30 ёшли германиялик футболчи жорий ёзда «Бавария»дан яна «арилар» сафига қайтди. У мазкур жамоа шарафини 2008-2016 йиллар оралиғида ҳам ҳимоя этганди.
Матс Хуммельс ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 ўйинда қатнашиб, 2+2 кўрсаткичга эришди.



