

Аввалига, Эрве Ренар бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси Баҳрайнга қарши тўқнаш келди ва ўйинда ҳисоб очилмади.



Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Қувайт вакиллари Иордания билан дуранг (1:1) ўйнади.



Энди саудияликлар гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини 10 август куни Иорданияга қарши ўтказади. Баҳрайн эса шу куни Қувайт билан куч синашади.
Айни дақиқаларда «А» гуруҳидан ўрин олган Яман ҳамда Ливан тўқнашуви бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, 00:30да мезбон Ироқ термаси Сурияга қарши баҳс олиб боради.




