ОФК шу йилнинг 25 август куни Хитойда старт оладиган футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧда ўйинларига тайинланган расмийлар номини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик Олим Арифов ОЧ баҳслари учрашувларига комиссар этиб тайинланди. Таъкидлаш жоиз, бу Арифов учун футзал мусобақаларидаги иккинчи йирик турнирдир. Ўзбекистонлик комиссар 2012 йили БААда ўтказилган клублар ўртасидаги ОЧ учрашувларида ҳам комиссар сифатида фаолият юритган эди. Маълумот ўрнида, Олим Арифов шу кунгача ОФК Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларида комиссарлик қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати-2014 баҳсларида Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳам иштирок этади. «Локомотив» ОЧ «А» гуруҳида Хитойнинг «Шенжен», Япониянинг «Нагоя» ҳамда Австралиянинг «Вик Виперс» клубларига қарши баҳс олиб боради.