Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги натижалари

Xayrulla Xoliqov
8 авг 2019
Кеча Таиланд пойтахти Бангкокда футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.

Ушбу мусобақа бу йил ОФК тарихида 10-марта ташкил этиляпти. Кеча "A" ва "B" гуруҳи жамоалари 1-тур учрашувларини ўтказишгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун "C" ва "D" гуруҳларида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Эртага "A" ва "B" гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилади. АГМК 2-тур баҳсини Ироқнинг "Нафт Ал Васат" футзал клубига қарши ўтказади. 

Иштирокчи жамоалар: 

"A" гуруҳи: "Порт ФК" (Таиланд), "Ош Эрем" (Қирғизистон), "Шензень Нанлинг" (Хитой), "ФК Сеул" (Жанубий Корея). 

"B" гуруҳи: "Тай Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат (Ироқ), АГМК (Ўзбекистон), "Ал Раййан" (Қатар). 

"C" гуруҳи: "Банк Бейрут" (Ливан), "Вамос Матарам" (Индонезия), "Соро Компани" (Тожикистон), "Викториа Юниверсити" (Мьянма). 

"D" гуруҳи: "Мес Сунгун" (Эрон), "Нагойя Ошинз" (Япония), "Ал Дафра" (БАА), "Казма" (Қувайт). 


Бугунги ўйинлар: 

"C" гуруҳи. 1-тур. 8 август

"Вамос Матарам" - "Соро Компани" 6:4

"Банк Бейрут" - "Викториа Юниверсити" 4:2 


"D" гуруҳи. 1-тур. 8 август

"Мес Сунгун" - "Казма" 8:2

"Нагойя Ошинз" - "Ал Дафра" 4:2 


Кеча 1-тур ўйинида Ўзбекистон ва Қирғизистон футзал клублари мағлубиятга учраганди. Бугун Тожикистон жамоаси "Соро Компани" ҳам мусобақани мағлубият билан бошлади. Амалдаги чемпион Эроннинг "Мес Сунгун" клуби эса биринчи ўйинда 8:2 ҳисобида зафар қучди. 


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: the-afc.com