Футболчи 14 километр югуриб, Бундеслигада рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
1 июн 2020
"Герта" ярим ҳимоячиси Владимир Дарида Бундеслигада масофани югуриш борасида рекорд ўрнатди.

"BZ-Berlin" хабарига кўра, шанба куни Германия чемпионати доирасида "Аугсбург"га қарши ўйинда Даридо 14,34 километр югурган. Баҳсда берлинликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишган.

Ҳозирда Бундеслига коронавирус пандемияси даврида рестарт берган илк чемпионат бўлиб турибди. "Герта" турнир жадвалида 9-ўринда қайд этилган. Жамоанинг навбатдаги ўйини 6 июнь куни Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: BZ-Berlin