Фройнд: "Гвардиола? Одамлар баъзи нарсаларни жуда тез унутишидан ҳайратланаман"

Aslanov Jasurbek
30 авг 2016, 15:18
Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Штеффен Фройнд "Бавария" собиқ устози Хосеп Гвардиолани ҳимоя қилди.

Испаниялик мутахассис "Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг баъзи мутахассислар уни кескин танқид қила бошлади.

"Гвардиола қўл остида футболчиларнинг ўйин сифати жуда юқори эди. Одамлар баъзи нарсаларни жуда тез унутишадан ҳайронман, Анчелотти эса бу ерда даволовчи бўлиши керак. Инсон уч маротаба Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса, икки маротаба Германия Кубогини ютса ва ҳар сафар мамлакат чемпионига айланса - буни ёмон натижа деб бўлмайди" - дейди Фройнд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1