

"Френки шу кунларда жуда яхши шуғулланди ва унга асосий таркиб ўйинчиси сифатида қараётгандим, аммо ҳозирда бу қарорни кўриб чиқамиз. У машғулотни дискомфорт билан тугатди. Френки машғулотларнинг илк қисмини жамоа билан ўтказганига қарамай, сўнгра алоҳида шуғулланди", — деди "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.
Де Йонг 2024 йилнинг апрелидан бери тўпиғидаги жароҳатдан тикланаётганди. Ярим ҳимоячи октябрь ойида 2та ўйин ўтказди ва майдонда 24 дақиқа ҳаракат қилди.



